ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА БАҒИШЛАНДИ
Уйчи туман ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси ҳамда профилактика инспекторлари томониданНаманган муҳандислик-қурилиш институти талабалари иштирокида шу институт талабаси томонидан содир этилган ўғирлик жиноятининг муҳокамаси бўлиб ўтди.Йиғилишда Уйчи туман ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи Улуғбек Шарипов сўзга чиқиб, таълим муассасасидаги ижобий муҳитни мустаҳкамлаш, талабаларнинг ҳар қандай воқеага дахлдорлик ҳисси билан яшашигина жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишдаги энг самарали восита эканлигини тушунтириб ўтди.
Муҳокамада энг катта камчилик лоқайдлик эканлиги ва бу иллат ҳар қандай кўринишдаги жиноятга йўл очиши мумкинлиги таъкидланди. Хусусан, ҳозирги кунда энг кўп содир этилаётган фуқароларни чув тушириш орқали фирибгарлик жиноятини содир этиш ҳолларининг олдини олиш мақсадида "Огоҳ бўлинг!" номли жиноятнинг асосий белгилари кўрсатилган буклетлар талабаларга тарқатилди.
Муҳокама якунида ушбу таълим муассасасида туман ИИБ, кенг жамоатчилик билан ҳамкоррликда тарғибот ишларини кучайтириб, мунтазам равишда талабаларнинг ҳуқуқий онгини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.






