✅ Ҳозирги саноатлашган даврда, техника ва технологияларни такомиллаштириб боришда математика фанининг ўрни беқиёс эканлигидан ўқувчиларни хабардор қилиш ҳамда уларни фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида туман ХТБ тасарруфидаги 1-ИДУМда “Ёш математиклар беллашуви” ўтказилди.
✅ Унда математика фани ўқитувчиси Мавжуда Қозиева раҳбарлигидаги синф ўқувчиларидан тузилган “Ал-Хоразмий” ва “Мирзо Улуғбек” жамоалари ўзаро куч синашдилар. Беллашув давомида ўқувчилар 5 та шарт бўйича ўз билим ва иқтидорларини намоён этдилар. Жамоалар чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди.
✅ Муассаса қошидаги тўгарак аъзолари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга кўтаринки кайфият бағишлади. Якунда барча иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






