✅Бугун Нуронийлар кенгаши ташаббуси билан Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши, туман ободонлаштириш бошқармаси ҳамкорлигида туризмни ривожлантириш ва нуронийларга эхтиром кўрсатиш мақсадида “Нуронийлар саёҳати” ташкил этилди.

✅Дастлаб “Ўн бир Аҳмад” зиёратгоҳига ташриф буюрилиб, юртимизга тинчлик, халқимизга омонлик ва дастурхонларимизга ризқ-рўз сўраб, дуолар қилинди. Сўнгра Нуронийлар масканида ташкил этилган нуронийларни даволаш-жисмоний тарбия зали фаолияти билан танишилди.

✅Нуронийлар масканидаги кутубхонада “Маърифатли жамият қуришда нуронийларнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Нуронийлар кенгаши раиси Т.Исматиллаев сўзга чиқди.

✅Саёҳат давомида Нуронийлар томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган 61-Халқаро Гуллар байрамига тайёргарлик олдидан ташкилотчилар дуо қилинди.