Вилоят ишчи гуруҳи томонидан Уйчи туманидаги халқ таълим бўлимига қарашли бўлган 23-сонли умумий ўрта таълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилди.

Таълим муассасаси 1984 йилда ташкил топган бўлиб, 2007 йилда жорий таъмирланган. Муассаса қуввати 724 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда 31 та синфда 919 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Шундан 508 нафари қизлар. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганиш давомида юқори синф ўқувчиларининг давомати 83 фоиз эканлиги, ўқувчилар орасида олий таълимга қизиқиш етарли даражада эмаслиги, ўқувчиларга 2018 йил 15 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 666-сонли қарори ҳақида тушунчалар берилмаган, мактаб раҳбарияти томонидан тизимли ишлар ташкил қилинмаганлиги маълум бўлди.

Аниқланган салбий ҳолат юзасидан вилоят, туман ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда таълим муассасалари ташкилоти раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.