Туман Маънавият ва маърифат кенгаши, туман халқ таълими бўлими, туман маданият бўлими ҳамкорлигида 9 май - “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан театрлаштирилган маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. ✅Унда халқ таълими бўлимининг ижтимоий фанлар методик бирлашмаси ўқитувчилари ҳамда иқтидорли ёшлар томонидан турли тарихий саҳна кўринишлари, ватан, озодлик, ота-онани мадҳ этувчи шеърлар ўқилди. “Шуҳрат” медали соҳиби К.Неъматов томонидан инсонни улуғловчи қўшиқлар куйланди.

Тадбирга Нуронийлар кенгаши маслаҳат гуруҳи аъзолари ҳам таклиф этилди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг маслаҳатчиси Т.Исматиллаев сўзга чиқиб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

✅Якунда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров, РМММ туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусовалар урушда ҳалок бўлганларни хотирлаб, уларнинг жасорати ва меҳнатларини эътироф этдилар. Туманда маънавият ва маърифатнинг юксалишига ҳисса қўшаётган бир қатор фаоллар бўлинманинг ташаккурномаси билан тақдирланди.