Уйчи туманида Рамазон ҳайити байрами арафасида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 декабрдаги 737-сонли қарорига асосан 8 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ижтимоий уй-жойлар вақтинчалик яшаш ҳуқуқи билан тақдим этилди.

Ўлмасхон Мамажонова ҳамда унинг синглиси Нигора Мамажонова 2 нафар фарзанди билан ижтимоий уйда яшай бошлашди. Улар бундай имконият ва эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Маросимда туман ҳокими Шуҳрат Мусаев иштирок этди.