Рамазон ойи меҳр-мурувват ойи ҳамдир. Бир-бирига кўмак бериш, ҳолидан хабар олиш халқимизга хос улуғ фазилат. Тумандаги мавжуд 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи 120 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бор, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар беғараз тарқатилди.
Ушбу ташаббус туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда ҳомийлар кўмагида ҳоким ёрдамчилари бошчилигида эҳтиёжманд хонадонларга етказилди.
Инсон қадри улуғланаётган мамлакатимизда амалга оширилаётган бу каби эзгу ташаббуслар яна давом этади.






