Туман ҳокимлигида сектор раҳбарлари ва тижорат банклар томонидан кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши, муаммоли кредитларни ундириш, судларга даъво аризалари киритиш, мажбурий ижро бюроси томонидан муаммоли кредит маблағларининг ундирилиши бўйича муҳокама йиғилиш ўтказилди.Бугунги кунда туман аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида кўплаб кредитлар ажратилганлиги, лекин айрим жисмоний ва юридик шахслар томонидан кредит маблағларини ўз вақтида тўламаслик ҳолатлари ҳам учраб турганлиги маълум қилинди.Таҳлилларга кўра, туманда юридик шахсларнинг муаммоли кредитлари АТ “Халқ банки” туман филиалида 7,7 млрд.сўмни, “Агробанк” АТБ туман филиалида 4,7 млрд.сўм, ТИФ “Миллийбанк” АЖ туман филиалида 546 млн. сўмни ташкил этиб, туман бўйича 393 та кредит ҳужжати бўйича 13,1 млрд.сўмни ташкил этади. Бу борада туман прокуратураси ва бошқа масъул ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил этилиб, муаммоли кредитларни ундириш чоралари кўрилмоқда. Шу билан бирга, муҳокама йиғилишида ажратилган кредитларни мақсадсиз сарфланганлиги ҳолатлари бўйича 4 та ҳолатда (3,4 млрд.сўмлик) жиноят ишлари қўзғатилиб, бугунги куна тергов ҳарактлари ўтказилаётганлиги маълум қилинди.Муҳокама йиғилиши якунида кредит маблағларидан қарздорлиги мавжуд юридик шахслар томонидан ўз вақтида сўндирмаслик қонун доирасида жавобгарликка сабабчи бўлишлари тушунтирилди.






