Уйчи туманидаги 34-мактабда навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бўёғон МФЙ ёшлари ва 34-мактабнинг битирувчи синф ўқувчилари қатнашдилар.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшлар вакиллари билан суҳбатлашиб, уларнинг мурожаатлари ва таклифларини тинглади. Тадбир давомида ўндан ортиқ мурожаат келиб тушди. Ҳакимшер Олимбаев, Раҳмонжон Солиевлар кредит, Баҳром Носиров контракт тўловини амалга ошириш бўйича мурожаат қилишди. Мактабнинг бир нафар битирувчи синф ўқувчиси Буюк Британиянинг Тошкентдаги филиалига ўқишга кирганлиги эътироф этилди. Учрашув давомида битта мурожаат ўрнида ҳал қилиб, қолганлари тегишли тартибда назоратга олинди.