Бугун ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Уларнинг биринчи галдаги вазифаси аҳоли орасига кириб бориш, тадбиркорликни ривожлантириш, муаммоларни ўрганиш ва унга ечим топиш, ишсизликни бартараф этишдир. Ҳудудларда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари маҳалла аҳлининг дўстига, ҳамфикр елкадошига айланиб бормоқда.Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ЎЗЛИДЕПнинг дастурий мақсадларида айни шу вазифалар асосий мақсад қилиб олинган. Инсон қадри учун амалга оширилаётган бугунги ислоҳотларда ҳоким ёрдамчиларининг ҳам алоҳида ўрни бор.
Наманган вилоятининг Уйчи туманида 56 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд. Мазкур маҳаллаларнинг барчасида соҳада катта тажриба эга бўлган ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқда. Уларни ЎЗЛИДЕП дастурий мақсадлари билан ҳамоҳанг иш олиб боришларига кўмаклашиш мақсадида партия вилоят ҳамда туман Кенгашлари томонидан тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.
Тадбирда партия фахрийлар кенгаши раиси Неъматилла Раҳимов ЎЗЛИДЕП томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Сўнг биринчи бўлиб туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Толибжон Мирзабоев партия сафига қабул қилинди. Шу куни маҳалла ҳоким ёрдамчиларининг барчаси ҳам партия сафига киришди ва уларга партия муҳри акс эттирилган совғалар тақдим этилди.
Адиба ҲОЖИМИРЗАЕВА,ЎЗЛИДЕП Уйчи туман Кенгаши аппарат раҳбари, туман Кенгаши депутати.






