Бир куни кимдир менга қўшнисини ёмонлаётиб, "Э, ўқитувчининг боласида, минг қилсаям!" деб юборди...

-Тўхтанг, ўқитувчининг боласи бўлса, нима бўлади? Масалан мен ҳам ўқитувчининг боласиман? Хўш, қанақа эканман?- деб сўрадим. Ер чизиб қолди!

Ўқитувчи фарзандларини ўзи ўқитган ўқувчиларидан ортиб қолган вақтига кўра тарбиялайди ва ортиб қолган асабларига кўра улғайтиради!Қирқ йил ўқитувчилик қилган одамнинг набираси- унинг ёнида целлофан пакетни ортиқча шиқирлатиб ўйнай олмайди, ҳаттоки шалдироқнинг шиқир-шиқирига ҳам чидаб беришга унинг бобосида асаблар йўқ!Ўқитувчининг боласи-ўз отасига битта саволни икки марта бермасликка ўрганади... Чунки уларнинг асаблари-бировнинг фарзандини "одам қиламан" деб соб бўлган.

Ҳиндларнинг "Зулмат" номли киноси бор. Мен у кинони тўлиқ кўрмаганман: аммо мазмуни билан қисман танишман.

Кўр ва кар қизга таълим беришни ўз гарданига олган ўқитувчи-охир оқибат ўзи яроқсиз ҳолатга келади. Аммо унинг ўқувчиси тўрт мучаси соғлар қаторида талаба бўлади!Ҳиндлар бу кино сюжетига атай кўр ва кар қизни киритишмаган, бировнинг гап уқмайдиган боласи ҳам аслида шу кўринишда!

Бир лаҳза кўзингизни юминг ва ўзингизни биринчи синфлар хонасида тасаввур қилинг!Тўртта бола йиғлаяпти, олтитаси бир-бири билан уришмоқда! Иккитаси уйидан ўйинчоғини кўтариб келган, бошқаси ҳамма жойга ушатиб нон чайнаяпти. Яна бири онасини соғинган, бошқаси ҳожатхона қаердалигини сўролмай қизариб ўтирибди. Тинмай чуғурлаётганларнинг тўрттаси худди қалдирғочнинг инида ўтирган полапонларга ўхшайди. Мана шулар - ўқитувчини анордек шарбатини сиқиб, оиласига бурушган бир қиёфада қайтарадиган халқнинг боласидир!

Унинг ўз фарзанди- меъёрлар ичида улғаяди. Кўпчилик олдида эснаш керакмаслиги ҳам, тишга тилини теккизиб чиқирлатмаслик шартлиги ҳақида ҳам у яхшигина таълим олган.Чунки унинг асаблари тугаб, битган онасига "тирқ" этган товуш ҳам, алмойи қилиқлар ҳам ёқмайди!

Ўқитувчининг қизи-эл қатори сеп билан келин бўлади! Ўқитувчининг уйидаги "деҳқончилик" ҳисобланадиган нарса бу китоб! Унинг музлатгичлари бошқаларники каби тўлиб турмайди...

Ҳа, устозлар шаънига кўп гаплар гапирилган. Улар ҳақида менинг биладиганларим шулар! Бошқалар наздида-унинг болалари қандайлигига мен ҳеч қачон қизиқмадим! Уларни паст кўрмадим!Чунки ўша бор шарбатини халқнинг боласига бера-бера чарчаган ота-онам менга ҳам шогирди сифатида бир нималарни илинишди:

Бу фақат яхшилик ҳақида ўйлаш!Яхшиликка интилиш! Ёмонларга аралаш яшамаслик ва яхши нарсаларни ҳамда яхшиларни асраш!

Уйчи туман ИИБда ўз касбига садоқатли, фидоий, зиммасига юклатилган вазифаларни чуқур ҳис этган ҳолда ўзининг бор билим, малака ва куч-ғайратларини сафарбар этиб, шарафли бурчини виждонан бажариб келаётган профилактика инспектори лейтенант Жаҳонгир Маликовнинг ота-онасига туман ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси топширилди.

Ушбу Низомга 1-бобига мувофиқ Рўйхатга олишни ўтказиш давомийлиги 25 кун этиб белгиланиб, рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2023 йил 1 ноябрь соат 00:00 этиб белгиланди. Рўйхатга олиш вақтида 2023 йил 1 ноябрдан сўнг

Уйчи туман маданият марказида ана шу номдаги Республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда барча тарғиботчилар фаол иштирок этиб, Низом талаблари асосида 8 та йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Низом талабига кўра 1,2,3-ўринга 2 нафардан номзод танлаб олинди. 26,36-мактабларнинг тарғиботчилари Шокиржон Бойхонов, Машҳура Аҳмаджоновалар биринчи ўринни қўлга киритишди. 8,11-мактаблар тарғиботчилари Раъно Асқарова, Алишер Жўраевлар иккинчи, 2-, 23, 43-мактаблар тарғиботчилари Маҳаммаджон Нишонов, Моҳирахон Холмирзаевалар фахрли учинчи ўринларни эгаллашди.

Танлов якунида туман ҳокимининг ўринбосари А. Собиров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова ғолибларга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаси ҳамда туман маънавият ва маърифат кенгашининг дипломларини топширдилар. “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари томонидан маданий хизмат кўрсатилди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган "Ёшлар оқшоми" кечасининг навбатдагиси 1-сектор ҳудудидаги Зиёкор МФЙда бўлди. Ёшлар етакчиси Авазбек Эргашбоевнинг таъкидлашича, концертга қадар ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ҳам ташкил этилди.9-мактабда ўтказилган тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Аброр Собиров иштирок этди ва бундай маданий тадбирлар халқимиз кайфиятини кўтариш билан бирга кўплаб ёш истеъдодларни ҳам кашф этаётганини билдирди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди. Неъматилла Раҳимов,"Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси раиси.

Подкатегории