Янгиҳаёт МФЙда бўлиб ўтган учрашувда Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев ёшларнинг мурожаатларини тинглади.

Унда бир қатор бошқа масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мазкур маҳаллада яшовчи 30 нафар ёш иштирок этди. Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар, ечилмай турган муаммолари бўйича мурожаат қилишди. “Т.Мавлонов” кўчасида яшовчи Гулноза Отахонова компьютер курсида ўқиш истагида эканлиги, аммо маблағи етишмаётганини айтди. Ушбу масала жойида ҳал этилди, яъни Янгиҳаёт МФЙ ёшлар етакчиси томонидан ташкил қилинган "Юксалиш" ўқув марказида таҳсил олиши учун рўйхатга олинди. Яна шу кўчада жойлашган бўш бинони таъмирлаган Нодирбек Турсунбековнинг спорт анжомларни олиш юзасидан қилган мурожаати Ёшлар ишлар агентлиги раҳбари М.Заитов томонидан бориб ўрганилди ва ижобий ечим топиладиган бўлди.