Янгиликлар
Хўш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш учун қандай муаммо ва тўсиқлар мавжуд? Тадбиркорлар эмин-эркин фаолият юритиши учун қандай ёрдам керак?
Бугун туман ҳокими ҳамда туман ҳокимининг инвестициялар бўйича ўринбосари тумандаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини тинглади.
Мулоқот давомида муаммоси мавжуд тадбиркорлардан 30 нафари қабул қилинди. 8 тасининг мурожааатига ўрнида ечим топилди, қолганлари тегишли тартибда назоратга олинди. Электр масаласидаги мурожаатлар ҳам ечиладиган бўлди.

Наманган вилояти Уйчи тумани Янгиер маҳалласида туманнинг 4 та сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Унда Республика маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосарлари, вилоят Халқ қабулхонаси раҳбари Б.Юсупов, вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Султанов, туман ҳокими Ш. Мусаевлар иштирок этишди. Ушбу ўтказилган сайёр қабулда тумандаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Қабул давомида10 нафар фуқаро ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилди, улардан 6 нафарининг мурожаати жойида ижобий ҳал этилди, қолган 4 нафар фуқаро тиббиёт ва мактабгача таълим йўналишларида иш сўраб мурожаат қилганликлари боис тегишлилигича ташкилотларга йўналтирилди.
Шунингдек, бугун маҳаллаларда ҳам фуқаролар билан мулоқотда бўлинди.

“Машад соҳибкори” фермер хўжалиги тумандаги энг илғор фермер хўжаликларидан. Мазкур хўжалик дала шийпонида кутубхона ташкил қилинган ва у ерда ҳозирда икки юздан ортиқ янги бадиий адабиёт мавжуд. Бундан ташқари, фермер хўжалиги шийпонида иссиқхона мавжуд, аъзолар учун ҳам қулай шароитлар яратилган.
Фермер хўжалигида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман, шаҳар бўлимлари бошлиқларинингкексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Шу куни семинар иштирокчилари маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари, фермер хўжалиги асосчиси Тоҳиржон Исматиллаев раҳбарлигида амалга оширилаётган ибратли ишлар билан танишдилар. Якунда Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқди ва келгусидаги вазифаларни белгилаб берди.

Бугун туман маданият марказида чет давлатларда ишлаб, Ватанига қайтган мигрантлар билан учрашув ўтказилди. Унда бевосита туман ҳокими иштирок этиб, мигрантлар билан суҳбатлашди. Мурожаат ва муааммолар тингланиб, тегишли бўлимлар орқали ечим топилди.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари таклиф этилди. Ўзлари танлаган соҳа ва касблар бўйича маълумотлар берилди.

"Voyaga yetmaganlar o‘rtasida jinoyatchilik, huquqbuzarlik va o‘z joniga qasd qilishni oldini olish"
Joriy yil 11-mart kuni Uychi tuman xalq ta‘limi bo‘limi mudiri tashabbusi bilan 4,8,9,46-sonli umumta‘lim maktablarining sinf rahbarlariga "Voyaga yetmaganlar o‘rtasida jinoyatchilik, huquqbuzarlik va o‘z joniga qasd qilishni oldini olish" mavzusida muhokama yig‘ilishi o‘tkazildi. Tadbirda M.Mo‘minov, "Ziyokor" MFY profilaktika inspektori T.Yakubov, inspektor psixolog R.Adashev, Yoshlar ishlari agentligining "Xojiobod", "Do‘stlik", "Yangiyer", "Ziyokor" MFYdagi yoshlar yetakchilari hamda 4,8,9,46-sonli umumta‘lim maktablarining Ma‘naviy-ma‘rifiy ishlar bo‘yicha direktor o‘rinbosarlari, maktab psixologlari va ushbu maktablarning 86 nafarsinf rahbarlari ishtirok etishdi. Tadbir davomida "Har bir o‘quvchini o‘z farzandimizek e‘tiborni kuchaytirasak turli hil huquqbuzarliklarni oldini olgan bo‘lamiz" deya takidladi M.Mo‘minov. U o‘z so‘zida O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining "Yangi Oʻzbekistonning taraqqiyot strategiyasi" dagi yo‘nalishlar va Muhataram yurtboshimiz tomonlaridan joriy yil 28-yanvar kuni maktab ta‘limini rivojlantirishga bag‘ishlangan videoselektorida belgilangan vazifalarni sidqidildan bajarsak ma‘nan yetuk, jismonan baquvvat yosh avlod yetishib chiqishini yana bir bor eslatib o‘tildi.







