МАҲАЛЛАЛАР ОБОДЛИГИ ЙЎЛИДА

Кунлар илиб, баҳор келганидан дарак бермоқда. Ҳудудларда кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев мутасадди раҳбарлар билан биргаликда Ёркатай, Мирзаравот, Исломобод МФЙларида бўлиб, ободонлаштириш ишларини ташкиллаш бўйича навбатдаги вазифаларни белгилаб берди.

Аҳоли хонадонларида бўлиб, фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Янгиҳаёт МФЙда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

1-сектор котиби, маҳалладаги туман ҳокимининг ёрдамчиси, ёшлар етакчиси биргаликда иш ташкил этиб, ҳудуддаги 42-мактаб ёнида бўш турган майдонда икки юз тупдан зиёд манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилишига киришдилар.

Мазкур ҳудудда “Яшил макон” ташкил этилмоқда. Шу билан бирга боғ-ток ораларида ҳам ободонлаштириш ишлари қизғин бормоқда. Дарахтларнинг остки қисми оқланмоқда. Мевали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Уйчи тумани 2-сектор ҳудудида жойлашган Ёркатай кичик саноат зонасида қурилиш ишларининг бориши билан танишди.

4,7 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат зонасида 115 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа амалга оширилиши, 900 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.Бу ерда асосан текстиль йўналишидаги корхоналар фаолият юритади.

Вилоят ҳокими маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси, кутубхона, иккинчи тип болалар майдончасига ишланган лойиҳалар билан танишиб, қурилиш ишларини жадаллаштириш, инфратузилмани яхшилаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 2-сектор ҳудудидаги Ёркатай кичик саноат зонасида мутасадди раҳбарлар билан навбатдаги вазифаларни белгилаб олди.

-Ободонлаштириш ишлари асосий эътиборимизда бўлиши керак. Аввало, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса, сўнг хонадонларда бу ишни уюшқоқликда ташкил қилиниши зарур. Бунда сиз каби фаоллар намуна бўлишингиз, ён-атрофдаги қўни-қўшниларни ҳам ташаббусга чорлаб, ҳар бир хонадонларда амалий ишларга киришишимиз керак,-деди туман ҳокими.

Хонадонларнинг ташқи қиёфасига эътибор қаратиш, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ариқ-зовурларни тартибга келтириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш каби юмушларни уюшқоқликда ташкиллаш бўйича тавсиялар берилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда соҳа ходимларининг хизмати катта. Улар Уйчи- Учқўрғон автомагистраль йўлида навбатдаги тадбирни амалга оширишмоқда.

Подкатегории