Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев 2-сектор ҳудудидаги Ёркатай кичик саноат зонасида мутасадди раҳбарлар билан навбатдаги вазифаларни белгилаб олди.
-Ободонлаштириш ишлари асосий эътиборимизда бўлиши керак. Аввало, ҳар бир ташкилот, корхона ва муассаса, сўнг хонадонларда бу ишни уюшқоқликда ташкил қилиниши зарур. Бунда сиз каби фаоллар намуна бўлишингиз, ён-атрофдаги қўни-қўшниларни ҳам ташаббусга чорлаб, ҳар бир хонадонларда амалий ишларга киришишимиз керак,-деди туман ҳокими.
Хонадонларнинг ташқи қиёфасига эътибор қаратиш, дарахтларнинг остки қисмини оқлаш, ариқ-зовурларни тартибга келтириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш каби юмушларни уюшқоқликда ташкиллаш бўйича тавсиялар берилди.







