Янгиликлар
43-мактабда Зулфияхоним таваллудининг 107 йиллигига бағишлаб ижодкорлар билан учрашув ташкил этилди.
Зулфияхонимнинг ҳаёти ва фаолияти ўқувчилар томонидан ёритилди. Ижодий учрашувда устоз М. Нишонов, А. Бегматов, М. Ёқуббоева, Х. Тўраев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э. Юнусова, бош мутахассис Д. Абдиқаҳаров, актёр ва бошловчи З.Адашалиев, М. Нишонов, мактаб тарғиботчилари, МФЙ ходимлари, ота-оналар қатнашдилар. Мактаб ҳовлиси баҳорий фаслга мос безатилди. Каштачилик тўгараги аъзолари томонидан кўргазмалар ташкил этилди. Ўқувчилар Зулфияхоним ижодидан намуналар ўқишди. Спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари бўлди. Тадбир давомида дилтортар куй-қўшиқлар янгради. Жийдакапа маданият маркази ходимлари Ш.Тоштанов, Ш.Мўминовлар маданий хизмат кўрсатдилар.
Моҳира Холмирзаева,мактабнинг ижодий маданий -масалалар бўйича тарғиботчиси.

Маҳаллабай ишлаш ва камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.
Бугун режага мувофиқ Зиёкор МФЙ ҳудудида хонадонбай иш ташкил этилиб, муаммолар ўрганилди. Ўрганиш давомида фуқароларнинг мурожаатларини ижобий ҳал этиш билан бир қаторда юртимизда яратилаётган имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш, озод ва обод юртда шукроналик ҳисси билан яшаш, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимиз, атрофидаги қийналган ночор оилаларга мурувват кўрсатиш каби инсоний фазилатлар юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Уйчи-Наманган автомагистраль йўлини таъмирлаш ва асфальт бетон қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди. Шу иш бошида турганларни фахрийлар дуолар қилиб, бундай эзгу ишлар бардавом бўлишини тиладилар.

Бугун туманимиз нуронийлари вакиллари Ёркатай қишлоғи ҳудудида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Дастлабки ташриф Ёркатай кичик саноат зонасига бўлди. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев бошчилигидаги нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари қурилиш жараёнлари, амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишди. Улар бу ерда тадбиркор ва қурувчиларни дуолар қилишди.

Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Барно Мирзамованинг бу галги учрашувлари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Иттифоқ”, “Ғайрат” “Оқтош” маҳалла фуқаролар ўртасида кун давомида танаффуссиз самимий, фойдали ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди.
Хусусан, кунниг аввалида “Иттифоқ” маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашувда Олмазор ва Гулистон кўчаларидаги трансформаторларни янгилаш, маҳалла ҳудудидаги 27-болалар боғчаси ҳовлисида жойлашган трансформаторни бошқа жойга кўчириш, маҳалла ҳудудидаги 33-сонли ҚВП га қўшимча шифокорлар ва бир дона тез тиббий ёрдам машинасини ташкиллаштириш, ички кўчаларни асфальтлаштириш, аҳолини яна қўшимча суюлтирилган газ балон билан таъминлаш масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.
Шунингдек, “Ғайрат” ва “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сайловчилар билан учрашувларда Аҳиллик ва Мирзо Улуғбек кўчаларига электр столбаларини ўрнатиш, чиқинди машиналарни ташкил этиш, аҳоли бандлиги учун ажратилган 10 сотихли ер-майдони узоқ ва тошлоқ бўлганлиги сабабли МФЙ га яқин ва унумдорлиги бўлган майдонга алмаштириб берилиши каби масалалар бўйича ҳам мврожаатлар қилинди.
Ушбу кўтарилган барча муаммолар депутатнинг назоратига олинди, тегишли мутасадди раҳбарларга муаммони ўз вақтида бартараф қилиш бўйича топшириқлар берди.
Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.






