Янгиликлар
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги вазифалар белгилаб олинди.
Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев ўтган ҳафта давомида кредитлар ҳамда маҳаллий солиқларнинг ундирилишида жонбозлик кўрсатган фаол маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда ҳоким ёрдамчиларини эълон қилди. Тумандаги банклар томонидан уларга эсдалик совғалари топширилди.

ДАСТУРХОНЛАРИМИЗ ТЎКИНЛИГИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ
дейди Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев.
Бугун бозорлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси барқарор бўлиши, сунъий равишда ошиб кетмаслиги, аввало, ўзимизга боғлиқ.Бунинг учун:1.Кузда қиш ғамини еб, ҳар бир хонадон эгаси имконияти бўлса, эҳтиёжидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиши зарур.
2. Асосий майдонларга маккажўхори экишни камайтириб, сабзавот экинлари экишни кўпайтириш керак. Жорий йилда туманимизда ҳам сабзавот экинлари экиш кўпайтирилади.
3. 552 гектар ер майдони 10 сотихдан ўн йиллик муддатга ижара асосида берилмоқда. Бу майдонларда ҳам биринчи навбатда сабзавот экинлари экилиши мўнжалланган.
4. Барча боғ ораларида ҳам сабзавот экинлари экилиши таъминланади.
5. Парранда гўшти, тухум қимматламаслиги учун ҳар бир хонадонда парранда боқишни йўлга қўйиш зарур.
Маълумот учун, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳам ўз хонадонида 100 бош парранда парваришламоқда. Олди бугундан тухумга кирди. Ахир "Сендан ҳаракат мендан баракат" ,деб бежиз айтилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.
"Яшил макон" умумиллий лойиҳаси доирасида Уйчи туманида кўчат ўтқазиш тадбирлари қизғин давом этмоқда.
Бугун эрта тонгдан Уйчи туман ободонлаштириш бошқармаси ходимлари 1000 туп мевали дарахт кўчатларини ўтқазишга киришдилар.
-1-сектор ҳудудидаги Янгиҳаёт МФЙнинг қир-адирликлари ён бағрида гўзал манзараларга дуч келасиз,-дейди туман ободонлаштириш боқшармаси бошлиғи Аҳадулла Раҳматулла.-Ана шу гўзалликка биз ҳам жамоамиз билан ҳисса қўшиб, яшил майдонларни кўпайтиряпмиз. Бундан бутун жамоамиз хурсанд.

ҲАР БИР ҚАРИЧ ЕР ТИЛЛОГА ТЕНГ деди Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Деҳқонобод МФЙ ҳудудидаги хонадон эгалари билан суҳбатда.
-Аксарият хонадонларга кирсангиз, тиллога тенг, унумдор бўлган ерлардан оқилона фойдаланилмаётганини кўриш мумкин. Бугун иш ўринларини хонадонда ташкил қиляпмиз. Узоққа бормай, уйда туриб даромад топиш имкониятини яратиб беряпмиз. Ҳар бир маҳаллада ўзим бошчилигимда барча сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ёрдамчилари хонадонма хонадон кириб, тарғибот ишларини олиб боришяпти, тадбиркорлик қилиш истагида бўлганларга кўмак беришга биз тайёрмиз.
Туманимиз раҳбари томорқадан самарали фойдаланиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича тавсияларини берди ва фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.







