"Уйчи деҳқон бозори" очиқ павильонига қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи барча тадбиркорларни кўчириш давом этмоқда.

Бугун эрта тонгдан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилмурод Нурматов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ иш бошлади.

Савдогар ва тадбиркорларга бозор ичида савдо қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси томонидан оилаларни яраштириш куни ўтказилди.

Яраштириш кунида ажрим ёқасидаги оилаларга суҳбат давомида оила жамиятнинг асосий бўғини, баркамол авлодни тарбиялаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини ҳисобга олиб ҳамда қонун ҳужжатлари, миллий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда оилалар ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ҳамда оилавий низоларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг муаммоларини чуқур ўрганиш, низоли оилаларни муаммоларини етук мутахассислар, педагог-психологлар иштирокида таҳлил этиш, низоли масалаларда оилалардаги ёш авлод, яъни фарзандларнинг тарбияси, уларни ота-оналаридан ажратмаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар ташкил этилди.

Тадбир аввалида ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, туманда қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Шундан сўнг туман ИИБ моддий техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимларини зарурий воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Йиғилишда Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Фурқат Мирзаев жиноятчиликка қарши кураш ҳамда "Профилактика куни" кенг қамровли тадбирларини ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар, “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди.

Мулоқот давомида 5 нафар профилактика инспекторига замонавий компьютерлар топширилди.

1-FX шакли (йиллик) статистик ҳисоботини ESTAT 4.0 (hisobot.stat.uz)ахборот тизими орқали 2022 йилнинг 25 февраль санасидан кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган. Шу муносабат билан, 1-FX йиллик ҳисоботини ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз.

Уйчи туман статистика бўлими.

Кичик корхона ва микрофирмалар томонидан 2021 йил учун 1-кб (йиллик) статистика ҳисоботини ESTAT 4.0 (hisobot.stat.uz) ахборот тизими орқали 2022 йилнинг 25 февралидан (хорижий сармоя иштирокидаги корхоналар учун 25 мартдан) кечиктирмай электрон кўринишда тақдим этиш белгиланган. Шу муносабат билан,1-кб йиллик ҳисоботини ўз вақтида тақдим этишингизни сўраймиз.

Уйчи туман статистика бўлими.

Подкатегории