Уйчи туман ҳокими туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларни ҳисобидан Уйчи туманидан тиббиёт соҳасида таълим олаётган 4 нафар ёшларни базавий тўлов шартномаларига асосан бир йиллик ўқитиш (стипендиясиз) тўлов контрактларини тўлаб бериш харажатлари учун 39 (ўттиз тўққиз) миллион сўм тўлаб берилади 

Тумандаги умумтаълим мактабларидаги кутубхоналарни моддий техника базасини ривожлантириш мақсадида бадиий китоблар ҳамда мусиқа санъатини ривожлантириш учун мусиқа асбоблари сотиб олиш ҳаражатлари учун 170 (бир юз етмиш) миллион сўм ажратилди 

Uychi tumani IIB profilaktika inspektorlari tomonidan firibgarlik jinoyatining oldini olish bo'yicha targ'ibot uchun yo'lovchi tashuvchi va shaxsiy  avtomashinalar orqa oynasiga plakatlar yopishtirilmoqda.

" Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида  Уйчи туманидаги 23- мактабда "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, шоир Зиёвиддин Мансуров билан мактаб китобхон ўқувчилари иштирокида адабий учрашув ўтказилди. Унда мактабнинг ҳаваскор ўқувчилари  ижодларидан намуналар ўқишди. Ўқувчиларга шоир томонидан  икки буюк сиймо А.Навоий ва З.М.Бобур ҳақида кўплаб маълумотлар етказилди. Адабий учрашув ёш китобхонларда катта таассурот қолдирди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Янгиҳаёт МФЙда хонадонбай ўрганишлар давомида нуроний Орифжон Солиев хонадонига ташриф буюрди.

Саксон уч ёшдан ошган отахоннинг моҳир рассом ва ҳайкалтарошлик санъати барчанинг эътиборини тортди.

Подкатегории