Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев Янгиҳаёт МФЙда хонадонбай ўрганишлар давомида нуроний Орифжон Солиев хонадонига ташриф буюрди.
Саксон уч ёшдан ошган отахоннинг моҳир рассом ва ҳайкалтарошлик санъати барчанинг эътиборини тортди.
Туман ҳокими отахон билан самимий суҳбат қуриб, унинг кўргазмасини ташкил этилишига амалий ёрдам беришини айтди.







