" Маънавият ва маърифат ойлиги" доирасида  Уйчи туманидаги 23- мактабда "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, шоир Зиёвиддин Мансуров билан мактаб китобхон ўқувчилари иштирокида адабий учрашув ўтказилди. Унда мактабнинг ҳаваскор ўқувчилари  ижодларидан намуналар ўқишди. Ўқувчиларга шоир томонидан  икки буюк сиймо А.Навоий ва З.М.Бобур ҳақида кўплаб маълумотлар етказилди. Адабий учрашув ёш китобхонларда катта таассурот қолдирди.