Янгиликлар
11 февраль куни Беруний маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар майдонида туманимизнинг ёш хонандаси Ойбек Неъматов иштирокида "Бир гулхан атрофида гурунглашамиз" шиори остида ёшлар оқшоми бўлиб ўтди.
Туманимиз раҳбари ёшлар етакчиларига бу каби кўнгилочар тадбирларни ҳар бир маҳаллада ташкил этиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тавсияларини берди.
Туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи Исломжон Валиханов бу каби ташаббуслар қўллаб-қувватланишини билдирди

11 февраль куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 48-сессияси бўлиб ўтди.
🔹 Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, 1-БЎСМ, туман ахборот кутубхона маркази билан биргаликда беш муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди. 1-ИДУМда бўлиб ўтган ушбу тадбирда китоб кўргазмалари, спорт ўйинлари, миллий либослар ва хунармандчиликка оид кўргазмалар ташкил этилди. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида "Заковат" билимдонлар беллашуви ўтказилди Беллашув икки қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмда мактаб ўқувчилари, 2-қисмда уюшмаган ёшлар ва шаклланган заковат гуруҳлари баҳслашдилар.
Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Шерзод Раҳимов "Овчибулоқ" ёшлар кичик саноат зонаси ҳамда Ёркатай кичик саноат зонасида туман ҳокимининг ёрдамчилари билан учрашиб, келгусидаги вазифаларни белгилаб олди.
Кеча туманимиз раҳбари 23-мактабда бўлди, ўқув хоналарида машғулот жараёнларини кузатди.







