11 февраль куни туман ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 48-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияни туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очди ва бошқариб борди
Сессияда жиноят ишлари бўйича тумани суди, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди, фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро суди раисларининг ахборотлари эшитилди.
“Туман сектор раҳбарларининг туманни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ишларни ташкил этиш юзасидан 2022 йил I чорагига мўлжалланган “Йўл харита”ларини тасдиқлаш ҳақида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги ПФ-29-сонли Фармонининг туманда ижроси тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори билан тасдиқланган тартиблар ижроси ҳақида”, “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш ҳақида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларни йўналтириш тўғрисида”, “Наманган вилояти халқ таълими бошқармасининг Уйчи туманидаги 3-, 41-сонли мактаблар директори лавозимларига талабгор номзодлар тавсияси ҳақида”, “Уйчи туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.
Сессия ишида Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Маҳмуджон Парпиев иштирок этди ва сўзга чиқди.







