11 февраль куни Беруний маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлар майдонида туманимизнинг ёш хонандаси Ойбек Неъматов иштирокида "Бир гулхан атрофида гурунглашамиз" шиори остида ёшлар оқшоми бўлиб ўтди.
Туманимиз раҳбари ёшлар етакчиларига бу каби кўнгилочар тадбирларни ҳар бир маҳаллада ташкил этиб, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш бўйича тавсияларини берди.
Туман ҳокимининг ўринбосари маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлим бошлиғи Исломжон Валиханов бу каби ташаббуслар қўллаб-қувватланишини билдирди







