Янгиликлар
Уйчи тумани ҳокимининг Навоий МФЙдаги ёрдамчиси Камолиддин Нажмиддинов ҳудуддаги ҳар бир хонадонни ўрганиб, фуқаролар билан суҳбатлашмоқда. Маҳаллани ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалий ишларга киришди.
Маҳалланинг "Боғи эрам"кўчасида яшовчи Солижон Луқмонов хонадонида бир сотих жойда иссиқхона қилган, парранда бор. Акфа эшик-ромлари тайёрланади. Оилада етти киши бўлиб, қўшимча даромад олиш имконияти яратилган.
Хонадон эгаларининг тадбиркорлик фаолиятларини кенгайтириш бўйича мурожаатлари ўрганиб чиқиладиган бўлди.

✅Mahallalarda tadbirkorlikni rivojlantirish, yoshlarni qo`llab-quvvatlash bo`yicha Uychi tuman 4-sektor tashabbusi. Hunarmand Zokirjon Soyibboev o`z biznesini yo`lga qo`yish ostonasida. 🐣Qo`lbola inkubator uskunalarini ishlab chiqarishni boshlagan tadbirkor 10 kun ichida 2 nafar fuqaroni ish bilan ta`minladi. 🔹 Tuman DSI rahbari X.Boboev 🤝 “Soliqchi-ko`makchi” tamoyili doirasida, hamda 4-sektor rahbari sifatida davlat ro‘yxatidan o‘tib faoliyatini kengaytirish, kredit olish, 🏫 qo‘shimcha sharoitga ega joy bilan ta`minlash yuzasidan amaliy ishlar olib bormoqda.

Туман ҳокимининг сайёр қабулида қилинган мурожаатлар назоратга олиниб, ижроси таъминланмоқда.
Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ана шундай мурожаатлардан бири - Қумтепа МФЙда яшовчи Олимжон Позиловнинг амалий кўмак берилишини сўраб қилган мурожаатини ўрганди. Яъни мазкур фуқаронинг ўтган йили декабрь ойида ёнғин оқибатида тўртта уйи ёниб кетган. Туманимиз раҳбари ҳолаттни ўрганиб чиқиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев Гулистон МФЙда бўлиб, маҳалла ҳудудида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ободонлаштириш ишларини ташкиллаш, томорқадан самарали фойдаланиш, кредитдан бўлган қарздорликни тугатишда тарғибот ишларини олиб бориш бўйича мутасаддиларга тавсияларини берди.

2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши халқимиз учун қувончли бўлди.
Наманган вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, “Нуронийлар”кенгаши раиси, сенатор И.Нажмиддинов, Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Г. Юлчиева, “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукаррамов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Обидовлар ёлғиз фуқаролар, ногиронлиги бўлган оилалар, юртимиз равнақига катта ҳисса қўшган инсонлар оилавий шароитидан хабар олишни мақсад қилиб, қатор саховат ишларини бошлаб юборишди.Юксалиш МФЙда яшовчи Исоқжон Жамолов хонадонидан хабар олинди.
Исоқжон Жамолов ички ишлар тизимида фидокорона меҳнат қилган. 1999 йили Наманган шаҳрида жиноятчи-террорчи граната портлатиши, аҳоли ўртасида катта нотинчлик ва талофатнинг олдини олган. Гранатани портлатмоқчи бўлган террорчини зарарсизлантиришда бир қўли билагидан, бир қўли эса бармоқларидан узилган, саломатлигини йўқотган. Бугунги кунда Исоқжон 2 нафар фарзандни тарбияламоқда.
“Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими томонидан юртимиз равнақига ҳисса қўшган эътиборли инсонлар оиласига эсдалик совғалари топширилди.
Йўқловдан Исоқжон Жамоловнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари хурсанд бўлишди. Улар юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб, муҳтарам Президентимиз, вилоят, туман ҳокимларини дуолар қилишди.
Уйчи туманида инсон қадрини улуғловчи тадбирлар давом этмоқда.
Неъматилла РАҲИМОВ,“Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси.







