2022 йилни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилиниши халқимиз учун қувончли бўлди.
Наманган вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, “Нуронийлар”кенгаши раиси, сенатор И.Нажмиддинов, Республика маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги масъул ходими Г. Юлчиева, “Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими бошқаруви раиси А.Мукаррамов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Исматиллаев, туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси А.Обидовлар ёлғиз фуқаролар, ногиронлиги бўлган оилалар, юртимиз равнақига катта ҳисса қўшган инсонлар оилавий шароитидан хабар олишни мақсад қилиб, қатор саховат ишларини бошлаб юборишди.Юксалиш МФЙда яшовчи Исоқжон Жамолов хонадонидан хабар олинди.
Исоқжон Жамолов ички ишлар тизимида фидокорона меҳнат қилган. 1999 йили Наманган шаҳрида жиноятчи-террорчи граната портлатиши, аҳоли ўртасида катта нотинчлик ва талофатнинг олдини олган. Гранатани портлатмоқчи бўлган террорчини зарарсизлантиришда бир қўли билагидан, бир қўли эса бармоқларидан узилган, саломатлигини йўқотган. Бугунги кунда Исоқжон 2 нафар фарзандни тарбияламоқда.
“Маҳалла” ХЖФ вилоят бўлими томонидан юртимиз равнақига ҳисса қўшган эътиборли инсонлар оиласига эсдалик совғалари топширилди.
Йўқловдан Исоқжон Жамоловнинг ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари хурсанд бўлишди. Улар юртимизга тинчлик-хотиржамлик тилаб, муҳтарам Президентимиз, вилоят, туман ҳокимларини дуолар қилишди.
Уйчи туманида инсон қадрини улуғловчи тадбирлар давом этмоқда.
Неъматилла РАҲИМОВ,“Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси.







