🔹 Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими, 1-БЎСМ, туман ахборот кутубхона маркази билан биргаликда беш муҳим ташаббус доирасида тадбир ўтказилди. 1-ИДУМда бўлиб ўтган ушбу тадбирда китоб кўргазмалари, спорт ўйинлари, миллий либослар ва хунармандчиликка оид кўргазмалар ташкил этилди. Ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида "Заковат" билимдонлар беллашуви ўтказилди Беллашув икки қисмдан иборат бўлиб, 1-қисмда мактаб ўқувчилари, 2-қисмда уюшмаган ёшлар ва шаклланган заковат гуруҳлари баҳслашдилар.
🔹Тадбирга маҳаллаларда тузилган “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аёллар, қизлар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий кўмакка муҳтож оила аёллари ва қизлари ҳамда уюшмаган ёшлар кенг жалб этилди.







