Янгиликлар
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-46-13-6-86-K/22-сонли қарорига
2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи тумани маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари прогнозлари
| минг сўм | |||
| Т/р | Ҳудудлар номи | Даромадлар | Харажатлар |
| Жами | 86 477 925 | 217 351 355 | |
| 1 | Уйчи тумани | 86 477 925 | 217 351 355 |
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг қарори
2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги 742-сонли Қонунига ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-28-69-6-0-K/21-сонли қарорига мувофиқ ва Наманган вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармасининг 2021 йил 30 декабрдаги 01-14/20-01-38/2731-сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 декабрдаги “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” Қонуни ҳамда халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-28-69-6-0-K/21-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
- Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2021 йил 30 декабрдаги VI-28-69-6-0-K/21-сонли қарорига мувофиқ Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йилги даромадлари 86477,9 млн. сўм, харажатлари 217351,3 млн. сўм этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинганлиги ҳамда вилоят бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар 130873,4 млн. сўм миқдорида тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
- Ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга Уйчи тумани бюджетидан ушбу Кенгаш қарорига мувофиқ ажратиладиган маблағлардан фақат 2022 йил молия йили давомида фойдаланилади.
- Наманган вилояти Уйчи туманининг маҳаллий бюджети даромадлари прогнози ва харажатлари:
-2022 йил учун Уйчи тумани маҳаллий бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин;
-2022 йил учун Уйчи тумани бюджетидан ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдори 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин;
-2022 йил учун Уйчи тумани бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ушбу Кенгаш қарорида назарда тутилган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини Уйчи туман маҳаллий бюджети даромадлари прогнозининг ижросидан қатъи назар, камайтиришга йўл қўйилмайди.
- 2022 йил учун Наманган вилоятининг вилоят ва Уйчи тумани бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
Бунда ажратмалар нормативлари бўйича вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджети билан Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг ажратмалар нормативлари ўрнатилган тартибда Уйчи тумани бўйича ғазначилик бўлинмаси томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
- 2022 йил учун Уйчи тумани бюджетида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори 5-иловага мувофиқ белгилансин.
- Наманган вилояти Уйчи тумани маҳаллий бюджетининг захира жамғармаларини шакллантириш:
-2022 йил учун Уйчи тумани бюджети захира жамғармаси ҳажми 2050,5 млн. сўм миқдорида белгилансин.
Уйчи тумани бюджетининг 2022 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий ҳаражатларининг камида 1,0 фоизи (жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағдан ташқари) миқдорида шакллантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Уйчи тумани бюджетининг захира жамғармасига юқори турувчи бюджетдан ажратилган тақдирда ушбу Кенгаш қарорига ўзгартиришлар киритилмайди.
- 2022 йил учун Уйчи тумани маҳаллий бюджети даромадларини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятлари:
а) солиқларнинг қуйидаги турлари Уйчи тумани бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
-жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;
-жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;
-жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;
-қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;
-юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ;
-юридик шахслар ер солиғи;
-корхоналар айланмасидан солиқ;
-айрим турдаги товарларнинг чакана савдосига доир ҳуқуқ учун йиғимлар;
-қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган бошқа йиғимлар (божхона органлари томонидан ундириладиган йиғимлардан, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун ундириладиган утилизация йиғимидан, шунингдек автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш учун тўловдан ташқари);
-давлат активларини жойлаштиришдан, фойдаланишга (ижарага) беришдан ва сотишдан қонунчиликда белгиланган нормативлар бўйича олинган даромадлар.
б) Наманган вилоятининг вилоят маҳаллий бюджети ҳамда Уйчи тумани маҳаллий бюджети ўртасида қуйидаги тартибда тақсимланади:
-жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумлар (жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан ташқари).
в) вилоятнинг вилоят маҳаллий бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:
-юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
-электр станциялари томонидан тўланадиган сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;
-бензин, дизель ёқилғисини ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғи;
-қонунчиликда белгиланган миқдорлардаги давлат божлари (патент божларидан ва лицензиялар берганлик учун давлат божларидан ташқари);
-қонунчиликда белгиланган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ундириладиган жарималар;
-қонунчиликда белгиланган миқдорларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган тушумлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг улуши бўйича дивидендлар (даромадлар) ва ажратмалар;
-давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушумлар.
Агар қонунчиликда маҳаллий бюджетларга ўтказиладиган даромадларнинг тақсимланиши назарда тутилмаган бўлса, даромаднинг ушбу тури вилоятнинг вилоят бюджетига ўтказилади.
- Уйчи тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи (А.Абдуллаев), туман молия бўлими (Д.Нурматов), давлат солиқ инспекцияси (Х.Бобаев) туман ҳокимлиги, масъул идора ва ташкилотлар билан биргаликда:
-тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ҳамда коммунал хизматлар ҳаражатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;
-маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида ва самарали бажариш;
-бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;
-бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;
-тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;
-бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.
- Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси(Х.Бобаев)га Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:
-солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;
-ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларнинг тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
-айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;
-хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини ошириш вазифалари юклатилсин.
Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видеоматериаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсин.
- Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси(Х.Бобаев), кадастр агентлиги туман бўлими (Р.Абдухалилов) 2022 йилдан бошлаб юридик шахслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб, туманда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларнинг тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.
- Уйчи туман давлат солиқ инспекцияси- (Х.Бобаев)га:
-норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида ноқонуний фаолият олиб бораётган карьерларни аниқлаш бўйича хатловлар ўтказиш;
-хатлов натижалари бўйича аниқланган ноқонуний фаолият олиб бораётган каръерлар фаолиятини қонунийлаштириш ҳамда уларни солиқ базасига қамраб олиш;
-норуда қурилиш материалларини қазиб олиш соҳасида фаолият олиб бораётган карьерлар томонидан қазиб олинаётган норуда қурилиш материаллари ҳажмининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
Бунда, ушбу соҳада фаолият олиб бораётган карьерларнинг қазиб олиш ҳажмларини доимий таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда қазиб олиш ҳажмларини аниқлашда маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан “маркшейдрлик” хизматларидан фойдаланиш лозимлиги алоҳида белгилаб қўйилсин.
- Уйчи тумани ҳокимлиги:
-маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда Кенгаш қарори лойиҳасининг ишлаб чиқилишига;
-Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;
-маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этишга ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.
- Уйчи туман ҳокимлиги бюджетлари тасдиқланган харажатларининг (захира жамғармаси маблағларисиз) 5 фоизига тенг миқдордаги маблағлар жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ҳамда маҳаллий бюджетда шаклланган қўшимча манбаларнинг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун Уйчи туман “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.
Бунда туман Кенгаши депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масул этиб белгилансин.
- Уйчи тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларга:
-ҳар чорак якуни билан кейинги чорак биринчи ойининг 25-санасига қадар расмий веб-сайтларга ўз тасарруфидаги бюджет ташкилотлари кесимида маблағлар тақсимотини, молиявий ҳисоботларни, капитал қўйилмалар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини, ўтказилган танлов (тендер) савдолари ва давлат харидлари ҳамда бошқа тегишли маълумотларни жойлаштириш;
-Уйчи тумани маҳаллий бюджети қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотларни ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 10-санасига қадар тегишлича Уйчи тумани ҳокимлиги томонидан мажбурий тартибда ўз расмий веб-сайтларига жойлаштириш вазифалари юклатилсин.
- Уйчи тумани ҳокимлиги ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан самарали фойдаланилиши ҳамда эришилган натижалари тўғрисидаги ҳисоботларини халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашига тақдим этилишини таъминласин.
- Уйчи тумани ҳокимлиги ва ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар маҳаллий бюджет даромадлари ва харажатларининг кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатиши учун туман Кенгашига маълумот киритсин.
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг "2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи туманининг маҳаллий бюджети тўғрисида" 2021 йил 30 декабрдаги VI-45-73-6-86-K/21-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
- Мазкур қарор “Уйчинома” газетасида эълон қилинсин ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ва Уйчи тумани ҳокимлиги зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ўринбосари О.Жалолов.
Уйчи шаҳарчаси,
2022 йил 28 январь.
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-46-13-6-86-K/22-сонли қарорига 5-илова
2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи тумани бюджетларида йўл қўйиладиган айланма касса маблағларининг энг кам миқдори
| минг сўм | ||
| Т/р | Ҳудудлар номи | сумма |
| Жами | 885 320,0 | |
| 1 | Уйчи тумани | 885 320,0 |
Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-46-13-6-86-K/22-сонли қарорига 4-илова
2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи тумани бюджетлари ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари ва бошқа мажбурий тўловлар
| (Фоиз ҳисобида) | |||||||||||||
| № | Ҳудудлар номи | Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ | Юридик шахслар ер солиғи | Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализация қилишдаги акциз солиғи | Корхоналар айланмасидан солиқ | Давлат божи | Жарималар | ||||||
| Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | ||
| 1 | Уйчи тумани | 100% | 0% | 100% | 0% | 0% | 100% | 100% | 0% | 0% | 100% | 0% | 100% |
| № | Ҳудудлар номи | Йиғимлар | Давлат унитар корхоналари дивиденд тушумлари | Давлат мулки бўйича ижара тўловлари | Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи | Давлат мулки хусусийлаштиришдан тушумлар | Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи | ||||||
| Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | Туман бюджетига | Вилоят бюджетига | ||
| 1 | Уйчи тумани | 100% | 0% | 0% | 100% | 100% | 0% | 73% | 0% | 0% | 100% | 0% | 100% |
Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашининг 2022 йил 28 январдаги VI-46-13-6-86-K/22-сонли қарорига 3-илова
2022 йил учун Наманган вилояти Уйчи туманнинг бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдори
| Т/р | Ҳудудлар номи | Сумма |
| Жами | 130 873 430 | |
| 1 | Уйчи тумани | 130 873 430 |






