Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” комиссияси томонидан оилаларни яраштириш куни ўтказилди.
Яраштириш кунида ажрим ёқасидаги оилаларга суҳбат давомида оила жамиятнинг асосий бўғини, баркамол авлодни тарбиялаш, халқимиз маънавиятини юксалтириш давлатимиз ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини ҳисобга олиб ҳамда қонун ҳужжатлари, миллий қадриятлар ва маҳаллий урф-одатларга таянган ҳолда оилалар ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликлар ҳамда оилавий низоларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларнинг муаммоларини чуқур ўрганиш, низоли оилаларни муаммоларини етук мутахассислар, педагог-психологлар иштирокида таҳлил этиш, низоли масалаларда оилалардаги ёш авлод, яъни фарзандларнинг тарбияси, уларни ота-оналаридан ажратмаслик юзасидан зарур чора-тадбирлар ташкил этилди.






