Тадбир аввалида ички ишлар органлари тизимида кечаётган ислоҳотлар, туманда қонунбузарликларнинг олдини олиш, жиноятларни фош қилиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Шундан сўнг туман ИИБ моддий техника базасини мустаҳкамлаш, хусусан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими ходимларини зарурий воситалар билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.
Йиғилишда Уйчи тумани ИИБ бошлиғи, подполковник Фурқат Мирзаев жиноятчиликка қарши кураш ҳамда "Профилактика куни" кенг қамровли тадбирларини ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар, “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири доирасида бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида сўз юритди.
Мулоқот давомида 5 нафар профилактика инспекторига замонавий компьютерлар топширилди.







