ДАСТУРХОНЛАРИМИЗ ТЎКИНЛИГИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

дейди Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев.

Бугун бозорлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси барқарор бўлиши, сунъий равишда ошиб кетмаслиги, аввало, ўзимизга боғлиқ.Бунинг учун:1.Кузда қиш ғамини еб, ҳар бир хонадон эгаси имконияти бўлса, эҳтиёжидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари захирасини яратиши зарур.

2. Асосий майдонларга маккажўхори экишни камайтириб, сабзавот экинлари экишни кўпайтириш керак. Жорий йилда туманимизда ҳам сабзавот экинлари экиш кўпайтирилади.

3. 552 гектар ер майдони 10 сотихдан ўн йиллик муддатга ижара асосида берилмоқда. Бу майдонларда ҳам биринчи навбатда сабзавот экинлари экилиши мўнжалланган.

4. Барча боғ ораларида ҳам сабзавот экинлари экилиши таъминланади.

5. Парранда гўшти, тухум қимматламаслиги учун ҳар бир хонадонда парранда боқишни йўлга қўйиш зарур.

Маълумот учун, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳам ўз хонадонида 100 бош парранда парваришламоқда. Олди бугундан тухумга кирди. Ахир "Сендан ҳаракат мендан баракат" ,деб бежиз айтилмаган.