Аввал хабар берганимиздек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамованинг ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказиб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Барно Мирзамованинг бу галги учрашувлари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги “Иттифоқ”, “Ғайрат” “Оқтош” маҳалла фуқаролар ўртасида кун давомида танаффуссиз самимий, фойдали ва баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтказилди.
Хусусан, кунниг аввалида “Иттифоқ” маҳалла аҳолиси билан ўтказилган учрашувда Олмазор ва Гулистон кўчаларидаги трансформаторларни янгилаш, маҳалла ҳудудидаги 27-болалар боғчаси ҳовлисида жойлашган трансформаторни бошқа жойга кўчириш, маҳалла ҳудудидаги 33-сонли ҚВП га қўшимча шифокорлар ва бир дона тез тиббий ёрдам машинасини ташкиллаштириш, ички кўчаларни асфальтлаштириш, аҳолини яна қўшимча суюлтирилган газ балон билан таъминлаш масалалар юзасидан мурожаатлар қилинди.
Шунингдек, “Ғайрат” ва “Оқтош” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги сайловчилар билан учрашувларда Аҳиллик ва Мирзо Улуғбек кўчаларига электр столбаларини ўрнатиш, чиқинди машиналарни ташкил этиш, аҳоли бандлиги учун ажратилган 10 сотихли ер-майдони узоқ ва тошлоқ бўлганлиги сабабли МФЙ га яқин ва унумдорлиги бўлган майдонга алмаштириб берилиши каби масалалар бўйича ҳам мврожаатлар қилинди.
Ушбу кўтарилган барча муаммолар депутатнинг назоратига олинди, тегишли мутасадди раҳбарларга муаммони ўз вақтида бартараф қилиш бўйича топшириқлар берди.
Халқ билан мулоқот ҳаётдаги муаммоларни ойдинлаштиради. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масаласига катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда депутатлар ҳам аҳоли билан учрашиб, уларнинг таклиф-истаклари билан қизиқяпти, ҳаётда учраётган муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилмоқда, маҳаллама-маҳалла юриб, одамларнинг дарду ташвишини эшитмоқда.






