Ижтимоий тармоқда Қаҳрамон МФЙдан ёритилган мурожаат бўйича
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган экин майдонларидан захирага қайтарилиши кўрсатиб ўтилган. 10 сотихдан ўн йил муддатга ижарага берилаётган майдонлар паст ҳосилли экин майдонлари ҳисобланади. Аввал мазкур майдонларда фермерлар томонидан пахта ва ғалла етиштириб келинган. Изланиб, меҳнат қилинса, даромад топиш имконияти мавжуд.
Ушбу мурожаат туман ҳокими ҳамда мутасадди раҳбарлар иштирокидаги мулоқотда муҳокама этилиб, Қаҳрамон МФЙда тушунтириш ишлари олиб борилди.
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.






