Бугун 1-сектор ҳудудидаги Бирлашган маданият марказида Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринларининг навбатдаги "Меҳнат ярмаркаси" бўлиб ўтди.

Уйчи тумани ҳокимлиги ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу "Меҳнат ярмаркаси"да 11 та ташкилот, муассаса, тадбиркорлик субъектларидан 828 та бўш иш ўрни қўйилди. 28 нафар фуқаро ишга жойлашди. 8 нафари касбга ўқитишга жалб қилинди.