Уйчи тумани 1-сектор ҳудудида жойлашган Бўёғон МФЙда ўтказилган "Ёшлар оқшоми" маданий-маърифий тадбири ғоятда шукуҳли бўлди.
"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси "Наманган юлдузлари" жамоасидан Жалолиддин Усмонов, Меҳрихон Абдуллаева, Ҳамиджон Маллабоев, Комилжон Неъматов, туман маданият бўлими санъаткорлари маданий хизмат кўрсатишди. Маҳаллада илк бор ўтказилган бу маданий-маърифий тадбир барчага манзур бўлди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев иштирок этди.






