Куни кеча Президентимиз раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлиги танқидий таҳлил қилиниб, ҳудудлар раҳбарларига маҳаллаларга шахсан бориш ва муаммоларни ҳал қилиш вазифаси қўйилган эди.
Бугун туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар ва жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Дўстлик МФЙда бўлди.
Маҳаллада 2700 нафар аҳоли истиқомат қилади. Дастлаб аҳоли вакиллари билан учрашиб, сайёр тарзда мулоқот ўтказилди. Сув, йўл, суюлтирилган газ, кредит каби турли масалалардаги мурожаатлар бирма-бир тингланди. Мурожаатларнинг ечими юзасидан чора-тадбирлар белгиланиб, тегишли ташкилотларга ижроси бўйича вазифалар қўйилди.






