Туманимиз маҳаллаларида хотин-қизлар фаоллари ўз иш фаолиятларини бошладилар.

Маҳаллабай ишлаш тизими орқали ҳар бир хонадонга кириб, аёлларимизнинг ижтимоий, ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, маънавиятини юксалтириш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолганларни аниқлаш бўйича тизимли иш йўлга қўйилди.