“Соғлиқни сақлаш соҳасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5199-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.

“Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасида умумий қиймати 80,7 млрд. сўмлик 20 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, 374 янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Айни вақтда бу ерда “Миркамол Оил Саноат” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5 млрд. сўмлик ўсимлик (пахта) ёғини қадоқлаш лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, 25 нафар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Бу кунларда унумли ишлаш ҳамда белгиланган муддатларда корхоналар ишга тушишини таъминлаш керак”.

Уйчи туманидаги “Ёркатай” кичик саноат зонаси жами 4,7 гектар ер майдонни эгаллаб, умумий қиймати 109,9 млрд. сўмлик 26 та лойиҳалар жойлаштирилган. Бу ерда лойиҳалар тўлиқ ишга тушса, 713 янги ишчи ўрни яратилади.

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур саноат зонасида бўлиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди ва лойиҳа талабгорлари билан суҳбатлашди. Қурилиш ишлари билан бирма-бир танишиб, таклифларини берди.

Мазкур саноат зонасида ҳам 2 та лойиҳа бўйича иш бошланмаганига эътироз билдирилди, ҳар бир лойиҳада кўзда тутилган ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

8 гектар ер майдонида умумий қиймати 202, 5 млрд. сўмлик 15 та лойиҳа жойлаштирилган. Бу ерда 450 та янги ишчи ўрни яратилади. 9 та лойиҳада том қисмини ёпиш, 2 та лойиҳада қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5052-сонли қарори ижроси таъминланмоқда.

Подкатегории