Уйчи туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 апрелдаги “Давлат органлари ва корхоналарини енгил тижорат автотранспорт воситалари, махсус ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5052-сонли қарори ижроси таъминланмоқда.

Бугун туман ободонлаштириш бошқармасига “Isuzu” русумли юк ташиш транспорти топширилди. Маросимда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Шокиржон Имамов иштирок этди ва мазкур транспорт туманимиз халқига узоқ йиллар хизмат қилишини тилади.

Маълумот учун, тез кунларда яна битта “Isuzu” русумли юк ташиш транспорти берилиши кўзда тутилган. Ўтган йили деабрь ойида туман ободонлаштириш бошқармасига "Isuzu" автобуси совға қилинган эди.