8 гектар ер майдонида умумий қиймати 202, 5 млрд. сўмлик 15 та лойиҳа жойлаштирилган. Бу ерда 450 та янги ишчи ўрни яратилади. 9 та лойиҳада том қисмини ёпиш, 2 та лойиҳада қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов, туман ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов саноат зонасида лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқотда бўлишди, қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишишди. Тадбиркорларнинг таклиф ва мурожаатларини тинглаб, лойиҳаларни самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар беришди.Худди шундай ташриф Қумтепа маҳалласида темирчиликка ихтисослашган кичик саноат зонасига ҳам бўлди. Мазкур саноат зонаси 3 гектар майдонда жойлашган бўлиб, 20,2 млрд сўмлик 60 та лойиҳа амалга оширилиши ва 650 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқот жараёнида ишни жадаллаштириш бўйича келишиб олинди.