“Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасида умумий қиймати 80,7 млрд. сўмлик 20 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, 374 янги ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган. Айни вақтда бу ерда “Миркамол Оил Саноат” МЧЖ томонидан умумий қиймати 5 млрд. сўмлик ўсимлик (пахта) ёғини қадоқлаш лойиҳаси амалга оширилган бўлиб, 25 нафар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

2 та лойиҳада монтаж, пардозлаш ва жиҳозлаш ишлари, 11 та лойиҳада том қисмини ёпиш ҳамда пардозлаш ишлари кетаётган бўлса, 4 та лойиҳада қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Вилоятимиз раҳбари қурилиш ва лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни билан танишиб, тавсияларини берди, айрим лойиҳа эгалари томонидан архитектура талабларига риоя этилмагани, сифатга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ва саноат зонаси номига муносиб тарзда бўлишини таъкидлади.