Янгиликлар
Наманган шаҳар Баркамол авлод спорт комплексида ташкил этилган махсус касалхонадан фотолавҳа.
Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 34-сессияси бўлиб ўтди.Унда “Тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи”
Ижтимоий тармоқларда “Айтишларича, Наманганда буғдой далалари ёқиб юборилмоқда” ҳамда “Уйчи туманида ҳам буғдой далалари ёқиб юборилмоқда” сарлавҳаси остида ёритилган видеохабарлар бўйича.
1-сектор ҳудудидаги "Бирлашган нурли замини” фермер хўжалигининг ер майдонидан Қашқар, Кесканёр МФЙлари фуқароларидан 20 нафарига, "Сарвиноз Гулистон" фермер хўжалигининг ер майдонидан Иттифоқ МФЙ фуқароларидан 29 нафарига, "Ровот нурли замин" фермер хўжалигининг ер майдонидан Ҳожиобод МФЙ фуқароларидан 18 нафарига ғалладан бўшаган майдонларда такрорий экин экиш учун 20 сотихдан ер ажратиб берилди, Уларнинг 9 нафари “Ёшлар дафтари”да, 4 нафари “Аёллар дафтари”да ва қолган 54 нафари ишсиз аҳолига тўғри келади.
Кеча 2-сектор ҳудудидаги 45-мактаб биносида юридик ва жисмоний шахсларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.Унда туман ҳокими ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, мутасадди масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан мурожаатлар тингланди. Қабул давомида 83 та мурожаат келиб тушди, шундан 37 таси жойида ҳал этилди, 17 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилди, 29 та мурожаат ижро учун назоратга олинди.








