Ижтимоий тармоқларда “Айтишларича, Наманганда буғдой далалари ёқиб юборилмоқда” ҳамда “Уйчи туманида ҳам буғдой далалари ёқиб юборилмоқда” сарлавҳаси остида ёритилган видеохабарлар бўйича.

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилган ҳар икки хабарга аниқлик киритиш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Уйчи туман инспекцияси, туман ФВБ томонидан тезкор рейд тадбири ўтказилди.Биринчи лавҳадаги ҳолат Уйчи туманида содир этилмаганлиги маълум бўлди. Иккинчи видеолавҳа туманнинг Гулбоғ МФЙ ҳудудида жойлашган "Машҳура-Н" фермер хўжалиги дала майдонида юз берганлиги аниқланди. Ҳақиқатдан ҳам, бу ерда фуқаро Б.А. томонидан такрорий экин экиш мақсадида ерни тозалаш учун сомон қолдиқлари очиқ аланга олдириб, ёқиб юборилган. Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 88-моддаси 3-қисмига асосан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда.Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.