Кеча 2-сектор ҳудудидаги 45-мактаб биносида юридик ва жисмоний шахсларнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.Унда туман ҳокими ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман прокурори, мутасадди масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан мурожаатлар тингланди. Қабул давомида 83 та мурожаат келиб тушди, шундан 37 таси жойида ҳал этилди, 17 таси тегишлилиги бўйича йўналтирилди, 29 та мурожаат ижро учун назоратга олинди.







