Аввал хабар берганимиздек, бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Уйчи туманида "Кексалар туризм ойлиги" дастури доирасида Бўстон маҳалласидаги "Тошлоқ" кўчасига 16 туп, Янгиҳаёт" ва "Камалак" кўчаларига нуронийлар Т.Юлдашев, М.Юлдашев , А.Собитовлар иштирокида жами 76 туп мевали дарахт кўчатлари кўча бўйи ва хонадонларга ўтқазилди.

Уйчи жисмоний тарбия ва спорт техникуми карате йўналиши талабаси Икромжон Файзуллаев Туркия давлатининг Истамбул шаҳрида ўтказилган XI жаҳон чемпионатида 60 кг. вазнда 2-ўринни эгаллади.

6-мактабда туманимиздаги бир қатор мактабларда вояга етмаганлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишини бартараф этиш тўғрисида киритилган Тақдимнома муҳокамаси ва таълимдаги ўзгаришлар, янгиликларга бағишланган йиғилиш бўлди.

Уйчи туманидаги "Мезбон" мажмуасида 11 ноябрь - Касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.

Подкатегории