Уйчи туманида "Кексалар туризм ойлиги" дастури доирасида Бўстон маҳалласидаги "Тошлоқ" кўчасига 16 туп, Янгиҳаёт" ва "Камалак" кўчаларига нуронийлар Т.Юлдашев, М.Юлдашев , А.Собитовлар иштирокида жами 76 туп мевали дарахт кўчатлари кўча бўйи ва хонадонларга ўтқазилди.
"Шафтоли" кўчасида яшовчи ногиронлиги бор Эркинбой Шомирзаев ҳолидан хабар олинди. "Янгиҳаёт" кўчасида яшовчи Н.Нишонов хонадони ўрганилганда, тиббий хизмат кўрсатиш бўйича мурожаат қилинди ва хонадон ҳудуд шифокори назоратига олинди.







