Аввал хабар берганимиздек, бугун туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг қирқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман адлия бўлими бошлиғи Ҳ.Қобиловнинг “Уйчи тумани адлия бўлимининг 2021 йил III чорагида давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати юзасидан ахбороти”, туман ҳокимлиги девонхона мудири Ф.Темировнинг ”Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сонли Фармони ҳамда 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарори билан тасдиқланган тартиблар ижроси тўғрисида»ги ахборотлари эшитилди. Шундан сўнг “Туман ички ишлар бўлими томонидан 2021 йил III чорагида жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар ҳақида”, “Уйчи туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил III чорак даромадларини ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағларни сарфланиши ва очиқ бюджетга йўналтириш ҳақида”, “Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши ҳузуридаги “Халқпарвар” комиссияси томонидан жорий йилда амалга оширган ишлар, келгусидаги вазифалар тўғрисида”, ”Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши Ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил этиш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзоларини тасдиқлаш тўғрисида”, “Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши Ёшлар парламенти вакиллари мактаби аъзолигига номзодлар тавсия этиш ҳақида”ги масалалар ҳам кўриб чиқилди.
“Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимов “Саховат ва кўмак” жамғармасига келиб тушган маблағларни сарфлаш тўғрисида” маълумот берди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.






