Янгиликлар
Унда туман ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири,
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади.
“12-korxona shakli” ойлик давлат статистика ҳисоботини тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай, интернет тармоғи воситасида, электрон шаклдаги статистик ҳисоботларни йиғишнинг автоматлаштирилган ахборот тизими «eStat 4.0» дастури (my.stat.uz веб-платформа шаклида янги ахборот тизими ишга туширилди) орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишингиз сўралади.
Уйчи туман статистика бўлими.
Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдин олишга қаратилган Давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида статистика органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комиссия шакллантирилган бўлиб, ушбу комиссиянинг 2021 йил давомида коррупцияга қарши курашиш бўйича идоравий комплекс чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунга келиб жойларда ушбу чора тадбирларда белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек вилоят статистика бошқармаси томонидан ташкил этилган ишонч телфонларига коррупция ҳолатига дуч келинса, мурожаат этишлари учун қулайликлар яратилган.
Уйчи туман статистика бўлими






