Юртимизда нуронийлар ҳамиша эъзозу эътиборда бўлган.
Октябрнинг илк ҳафтаси "Кексалар ҳафталиги" сифатида эътироф этилиши эса кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада оширишга, уларга кўрсатилаётган ғамхўрликни кучайтиришга сабаб бўлди.
Уйчи тумани Янгичек маҳалласида "Кексалар ҳафталиги" доирасида бир қатор тадбирлар, давра суҳбатлари режалаштирилган. Ҳафталик доирасида “Янгичек"" МФЙ масъуллари маҳаллада истиқомат қилувчи 30 нафардан ортиқ кекса, ногирон инсонлар ҳолидан хабар олишни режалвштиришди.
Совғалар ва илиқ сўзлар билан кўнгилларини шод этиш ниятидалар.
АЗИЗ ЮРТДОШЛАР! СИЗ ҲАМ УШБУ ҲАФТАЛИКДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!







