УЙЧИ ТУМАНИДА УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ МАҲСУЛОТЛАРИНИ МАХСУС АЖРАТИЛГАН ЖОЙЛАРДА СОТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикасининг "Маҳаллий давлат ҳокимияти

тўғрисида"ги Қонунининг 6, 25-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2003

йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон

Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб

чиқариш ва сотиш қоидалари"нинг 23-бандига асосан,

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Уйчи туманида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус

ажратилган жойларда сотиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Уйчи туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат

саломатлиги бўлими (А.Нишанов), қурилиш бўлими (Б.Ўринов) умумий

овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартибига

амал қилиниши устидан назорат ўрнатсин.

3. Ушбу қарор "Уйчинома" газетасининг навбатдаги сонида расман эълон

қилинсин ҳамда бир иш куни ичида ҳокимликнинг расмий веб-сайти

(uychi24.uz)га жойлаштирилсин.

4. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач

кучга киради.

5. Мазкур қарордан норози шахслар юқори турувчи органга ёки судга

шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг

ўринбосари А.Ғофуров зиммасига юклатилсин.

Туман ҳокими    Ш.МУСАЕВ.

2022 йил 30 ноябрь,

Уйчи шаҳарчаси.

 

Уйчи туман ҳокимининг 2022 йил 30 ноябрдаги 696-6-86-Q/22-сонли қарорига 1-илова

Уйчи туманида умумий овқатланиш маҳсулотларини махсус ажратилган

жойларда сотиш ТАРТИБИ

I. Умумий қоидалар

1. Ушбу тартиб Уйчи туманида умумий овқатланиш маҳсулотлари

(таомлари) айрим турларини махсус ажратилган жойларда сотиш тартиб-қоидаларини белгилайди.

2. Ушбу тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турлари

масаллиғи уй шароитида ёки ваколатли орган томонидан махсус ажратилган

жойларда тайёрланиб, овқат пишириш воситаларида пишириладиган ва

сотиладиган донали таомлар (сомса, блинчик, чебурек, манти, хоним, сосискали

кулча, фаст-фуд ва бошқа донали таомлар);

махсус ажратилган жой — фаолият юритиш учун белгиланган тартибда

ажратилган, умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турлари

тайёрланадиган ва сотиладиган жой;

талабгор — уй шароитида ёки махсус ажратилган жойларда овқатланиш

жойларини ташкил этмасдан умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари)

айрим турларини тайёрлаш ва сотиш истагини билдирган якка тартибдаги

тадбиркор;

махсус ваколатли орган — туман ҳокимлиги;

ваколатли давлат органлари — туман фавқулодда вазиятлар бўлими,

туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими,

туман қурилиш бўлими;

жойлашиш схемаси — ваколатли орган томонидан махсус ажратилган

жойларнинг олдиндан тасдиқланган жойлашуви.

3. Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турларини махсус

ажратилган жойларда овқатланиш ўринлари ташкил этмасдан донали тайёрлаш

ва сотиш хизмати якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган

жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади.

II. Умумий овқатланиш маҳсулотларини (таомларини) махсус

ажратилган жойларда сотишнинг талаб ва шартлари

4. Талабгор ўзига тегишли бўлган жойда ёки тегишли ижара шартномаси

асосида уй шароитида ёки махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш

маҳсулотлари (таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш бўйича хизмат

кўрсатади.

5. Ушбу хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиш учун рухсатнома

талаб этилмайди.

6. Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турларини,

донали тайёрлаш, пишириш ва сотиш учун махсус ажратилган жойлар енгил

конструктив қурилган ва шаҳарсозлик, санитария ва ёнғин хавфсизлиги

нормалари ва талабларига жавоб берадиган, озиқ-овқат маҳсулотларини

вақтинча сақлаш, масаллиқ тайёрлаш, пишириш ва персонал шахсий

гигиенасига риоя этиш имкониятига эга бўлиши керак.

7. Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турларини махсус

ажратилган жойларда тайёрлаш ва сотишни амалга оширишнинг мажбурий

талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:

санитария-гигиена нормаларига;

ёнғиндан сақланиш қоидаларига;

техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

8. Сотувчи сифатли ва яроқли маҳсулотлар сотилиши учун шахсан

жавобгар ҳисобланади.

9. Талабгорлар ва улар томонидан ёлланган ходимлар қонунчилик

ҳужжатларида белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.

10. Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турлари уй

шароитида тайёрланса, овқат масаллиқлари вақтинча сақланиши, таом

тайёрланиши, пиширилиши жараёни ва фойдаланиладиган хоналар ҳамда

жиҳозлар санитария қоидалари ва гигиена нормаларига мувофиқлиги якка

тартибдаги тадбиркорнинг зиммасига юкланади.

11. Махсус ажратилган жойларда маиший чиқиндиларни йиғиш учун

қопқоқли чиқинди қутилари бўлиши лозим.

12. Умумий овқатланиш маҳсулотлари (таомлари) айрим турларини

ташкилотларнинг кириш йўлаклари, автомобиль тўхташ жойларида, бозор ва

савдо комплекси ҳудудида жойлашган савдо магазинларига кириш йўлларига

туташ жойлар, ҳожатхона, чиқиндихонага 25 метр ва ундан кам масофада

жойлашган ҳудудларда тайёрлаш ва сотишга йўл қўйилмайди.

13. Махсус ажратилган жойларда умумий овқатланиш маҳсулотлари

(таомлари) айрим турларини тайёрлаш ва сотиш давомида муҳандислик коммуникация тармоқларига уланиш талабгорлар томонидан қонунчилик

ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

14. Ушбу тартиб асосида фаолият олиб борувчи талабгорларнинг сони

чекланмайди.

III. Якунловчи қоидалар

15. Ушбу тартибга риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик

ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан

амалга оширилади.

16. Ушбу тартиб талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик

ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.